Маълумки, Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Календарь режаси ҳамда Сайлов кодексининг 23-моддасида Участка сайлов комиссияси тегишли ҳудудий сайлов комиссияси томонидан сайловга камида қирқ кун қолганида беш — ўн тўққиз нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилиши белгилаб берилган.
Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича участка сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Маълум қилинишича, вилоят бўйича мавжуд 1210 та участка сайлов комиссиясига 13 минг 73 киши жалб этилмоқда. Уларнинг 7655 нафари, яъни 59 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.
Мажлисда участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланди ва бу ҳақдаги маълумот оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши белгиланди.
Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссияси Матбуот хизмати