Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.

06.08.2024

800

msk_yangiliklari_in

Комиссия раиси Э.Нуралиев бошқарган йиғилишда туман ва шаҳар сайлов комиссияларини тузиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

 

Сайлов кодексининг 19-моддасига кўра, туман, шаҳар сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда ҳудудий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.

 

 

Ҳудудий сайлов комиссияси сайловга камида етмиш беш кун қолганида туман, шаҳар сайлов комиссияларини комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва комиссиянинг саккиз – ўн саккиз нафар бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузади.

 

15 та туман ва 4 та шаҳар Кенгаши томонидан туман ва шаҳар сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар таркиби шакллантирилиб, тасдиқлаш учун вилоят ҳудудий сайлов комиссиясига тақдим этилган.

 

 

Комиссия номзодларни кўриб чиқиб, уларни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

– Туман, шаҳар сайлов комиссиялари таркибига 393 нафар шахс киритилган бўлиб, уларнинг 155 нафари, яъни 39 фоизи хотин-қизлардан иборат, – дейди Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Э.Нуралиев. – Шунингдек, комиссиялар таркибида олий маълумотлилар – 353 нафар, ўрта-махсус маълумотлилар – 40 нафар. Мутахассислиги бўйича 169 нафари педагог, 51 нафари иқтисодчи, 23 нафари ҳуқуқшунос, яна 29 нафари тиббиёт ходими, 33 нафари муҳандис, 9 нафари журналист ва 79 нафари бошқа соҳа вакилларидир. Комиссия аъзоларининг21 нафарини 21-30 ёшлилар, 164 нафарини 31-40 ёшлилар, 108 нафарини 41-50 ёшлилар, 70 нафарини 51-60 ёшлилар, 30 нафари 60 ёшдан катталарни ташкил этади.

 

Туман, шаҳар сайлов комиссиялари таркиби, манзили ва комиссиянинг телефон рақамлари расмий веб-сайт ва матбуот нашрларида эълон қилинади.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур