Фарғона вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев Фарғона вилоятидаги сайловга тайёргарлик ишлари билан танишди

16.09.2024

29

msk_yangiliklari_in

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев Фарғона вилоятидаги сайловга тайёргарлик ишлари билан танишди

 

Жараёнлар  Марғилон шаҳридаги рақамли технологиялар марказида участка сайлов комиссиялари раиси, ўринбосари ва котиблари малакасини ошириш учун ташкил этилган  ўқув семинарини кўздан кечиришдан бошланди.

 

 

Тингловчилар билан бўлган мулоқот чоғида мазкур ўқув машғулотлари сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни юқори савияда ташкил этиш, шу билан бир қаторда сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар моҳиятини англаб етиш ва мавжуд талабларни тўлақонли бажаришда муҳим аҳамият касб этиши қайд этиб ўтилди.

 

Таъкидлаш ўринли, семинарлар амалий жараёнларни ҳам ўзида қамраб олади. Марғилон шаҳридаги 241-сайлов участкасидаги амалий машғулот иштирокчилари билан ҳам суҳбатлар олиб борилди.

 

 

 

 

 

 

 

Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссияси Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур