09.10.2024

99

msk_yangiliklari_in

Жорий йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар сайловига Фарғона вилоятида ҳам пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

 

Вилоят ҳудуди бўйича 1210 та сайлов участкалари тузилган бўлиб, барча участка сайлов комиссиялари сиёсий жараёнга шай ҳолатга келтирилган.

 

 

Жумладан, Тошлок туманида ҳам 52 та сайлов участкалари ташкил этилган. Уларнинг 43 таси умумий ўрта таълим мактабларида, 2 таси касб-ҳунар мактабида, 2 та қишлоқ врачлик пунктларида, 1 та мусиқа ва санъат мактабида, 1 та маданият марказида, 1 та техникумда, 2 та давлат идораларида жойлашган.

 

Бугунги кунда Тошлоқ туманида 219 минг 585 нафар аҳоли бўлиб, улардан 118 минг 5 нафарини сайловчилар ташкил этади. Бу йилги сайловларда эса 1 минг 896 нафар ёшлар биринчи маротаба иштирок этадилар.

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур