Унда вилоят ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Кун тартибидаги масалага кўра, Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 20-моддасига асосан Ҳудудий сайлов комиссиясига халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияларини тузиш ҳамда уларнинг таркиби ва жойлашган ери тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш ваколати берилган.
Шунингдек, Кодекснинг 21-моддасида округ сайлов комиссияси тегишли ҳудудий сайлов комиссияси томонидан сайловга камида етмиш кун қолганида комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг олти — саккиз нафар бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузилиши ҳамда округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилиниши ҳамда Ҳудудий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилиши, округ сайлов комиссиясининг аъзолари жамоатчиликнинг обрў-эътиборли вакиллари орасидан танланиши белгилаб қўйилган.
Эътиборли томони шундаки, бу йил халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тасдиқлаш учун Ҳудудий сайлов комиссиясига тавсия этиш ҳамда Ҳудудий сайлов комиссияси томонидан тасдиқлаш жараёнлари “E-saylov” ахборот тизими орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди.
Округ сайлов комиссияси аъзолигига йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари номзод этиб кўрсатилди.
Шунингдек, округ сайлов комиссияси таркибини шакллантиришда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятлари, шунингдек ёшлар иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор берилди. Бунда округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодлардаги хотин-қизларнинг улуши вилоят бўйича амалда 50 фоизни ташкил этмоқда.
Сайлов Кодекси ва тасдиқланган Календар режага асосан, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари томонидан муҳокама қилиниб, сайловга камида 75 кун қолгунга қадар Фарғона вилояти Ҳудудий сайлов комиссиясига белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тавсия этиши лозим эди.
Шу боис, жорий йилнинг 9 август куни халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тасдиқлаш тўғрисидаги мурожаатлар “E-saylov” ахборот тизими орқали келиб тушди.
Ҳудудий сайлов комиссиясида мурожаатлар рўйхатга олинди ва халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларга оид хужжатлар ўрганиб чиқилди.
Тақдим этилган хужжатларга асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссияси
Матбуот маркази.