Фарғона вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Фарғона вилояти Ҳудудий сайлов комиссияси кичик мажлислар залида сайлов қонунчилигидаги ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди

10.09.2024

44

msk_yangiliklari_in

Бугун, 10 сентябрь куни Фарғона вилояти Ҳудудий сайлов комиссияси кичик мажлислар залида сайлов қонунчилигидаги ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди.

 

Семинарда Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг судьяси Нодир Сулаймонов ҳамда Фарғона вилояти Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ҳусанбой Иномовлар иштирок этди.

 

Шунингдек, видеоконференцалоқа шаклида жойлардан туман-шаҳар сайлов комиссиялари масъуллари ҳамда участка сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлари ва котиблари қатнашдилар.

 

 

Жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини Фарғона вилоятида ҳам юқори савияда ўтказишга пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

 

– Бу йилги сайловлар олдинги сайловлардан тубдан фарқ қилади. Биргина ўтган сайловларда бир шахснинг бошқа шахс ва шахслар номидан сайлов бюллетенларини бир неча марта тўлдириш билан боғлиқ ҳолатлар кузатилган. Юзага келган бундай камчиликлар сайлов тизими билан боғлиқ бўлган қонунчиликка тузатишлар киритиш зарурияти мавжуд эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатди, – деди семинарни бошқариб борган вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Эркинжон Нуралиев.

 

 

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг судьяси Нодир Сулаймоновнинг таъкидлашича, Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 4 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Мазкур қонун жамиятимизда ҳар бир инсон ўзи танлов қилиш ва уни рўёбга чиқариш ҳуқуқига эга эканлигини ўзида ифода этган. Шу орқали ҳар бир фуқаронинг тенг сайлов ҳуқуқи ва овоз бериш шаффофлиги кафолатлари қонунчилигимизда янада мустаҳкамланди.

 

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддаларига ўзгаришлар киритилиб, сайлов (овоз бериш) бюллетенларини бериш тартибини бузганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланди. Қонун ҳар бир фуқаронинг тенг сайлов ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлашга, “оилавий” овоз бериш ҳолларининг олдини олишга хизмат қилади.

 

Семинарда мутахассислар томонидан шу каби бир қатор янгиликлар бўйича иштирокчиларга маълумотлар берилди.

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур