Йиғилишни вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Эркинжон Нуралиев бошқариб борди ва Календарь режа бўйича амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар бўйича йиғилганларга маълумот берди.
Таъкидланганидек, Марказий сайлов комиссияси томонидан 2024 йил 16-23 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Муддатидан олдин овоз бериш кунлари сайлов участкаларида овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 га қадар, дам олиш кунлари эса соат 11:00 дан 17:00 га қадар давом этиши белгиланди. Йиғилганларга муддатидан олдин овоз беришни юқори савияда ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, йиғилишда ногиронлиги бўлган шахсларга ўз сайлов ҳуқуқларини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш масаласи ҳам муҳокама марказида бўлди.