Бенедикт Уильямс ва Михаэль Хаусманнлар Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида бўлиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик жараёнлари билан танишди

24.10.2024

145

msk_yangiliklari_in

Бугун, 24-октябрь куни Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ)нинг узоқ муддатли кузатувчилари – Бенедикт Уильямс ва Михаэль Хаусманнлар Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида бўлиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик жараёнлари билан танишди.

 

Узоқ муддатли халқаро кузатувчиларга вилоятда сайловга тайёргарлик доирасида амалга оширилаётган ишлар, муддатидан олдин овоз бериш жараёнларининг якуни ҳақида маълумот берилди.

 

           

 

Хусусан, мулоқот давомида Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Календарь режага асосан сайловга 4 кун қолганида барча сайлов участкаларига сайлов бюллетенлари етказилганлиги ҳам таъкидланди.

 

Учрашув самимий ва дўстона руҳда, савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Халқаро кузатувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсиль жавоблар олдилар.

 

         

 

Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

 

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур