Сайловларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишлар қизғин тус олмоқда

14.10.2024

183

msk_yangiliklari_in

Маълумки, мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишлар қизғин тус олмоқда.

 

Фарғона вилоятида 1 минг 210 та сайлов участкаси тузилиб, самарали фаолият кўрсатмоқда. Сайлов жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида вилоятимизга бир гуруҳ Халқаро кузатувчилар ташриф буюрмоқда.

 

       

 

Хусусан, бугун 14 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ижроия қўмитасининг Сайловларни кузатиш бўйича миссияси штаби раҳбари Евгений Козяк Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

 

Евгений Козяк Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Эркинжон Нуралиев билан мулоқот қилиб, сайловга тайёргарлик жараёнлари, бу галги сайловларнинг ўзига хос жиҳатлари, бунда ҳудудий сайлов комиссиясининг вазифалари, сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитиш жараёни, сайловчилар рўйхатини шакллантириш, овоз беришни ўтказиш учун кўрилаётган тайёргарлик юзасидан суҳбатлашди.

 

Шундан сўнг ҳудудий сайлов комиссияси аъзоларининг иш фаолияти, уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

 

Қайд этиш жоизки, Ўтган вақт давомида жойлардаги барча сайлов участкалари сайловга оид қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, зарур замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланди. Жисмоний ҳаракати чекланган сайловчилар имкониятини эътиборга олган ҳолда биноларга нишаб йўлаклари барпо этилди.

 

         

 

Халқаро кузатувчи Фарғона шаҳридаги 71-участка сайлов комиссиясида бўлиб, у ерда сайловчилавр учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. Фарғона Давлат университети биносида жойлашган мазкур участкада 1513 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, илк сайловчилар 59 нафарни ташкил этади. Шунингдек, 34 нафар имконияти чекланган фуқароларнинг сайлов куни эмин-эркин сайловда иштирок этишларини таъминлаш чоралари ҳам кўрилган. Участка сайлов комиссияси раиси Муҳаммаджон Мамажонов билан бўлган суҳбатда сиёсий жараёнга пухта ҳозирлик кўрилаётганига гувоҳ бўлинди.

 

Шунингдек, Фарғона шаҳридаги Моно-марказ биносида жойлашган 88-участка сайлов комиссиясида бўлган Евгений Козякга ҳозирда комиссия аъзолари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил ахборот берилди. Яъни, 2827 нафар сайловчи рўйхатга олиниб, 74 нафар сайловчи сайлов куни ўз сайлов ҳудудида бўлмаслиги, даволаниш, саёҳат ва хизмат сафарида бўлишини инобатга олиб муддатидан олдин овоз бериш истаги борлиги билдиргани айтиб ўтилди.

 

Халқаро кузатувчи участка сайлов комиссияси раиси ва аъзолари билан 16-23 октябрь кунлари ўтказиладиган муддатидлан олдин овоз бериш тартиби ва қонун-қоидалари ҳақида суҳбатлашди.

 

Бундан ташқари, Халқаро кузатувчи ТАТУ Фарғона филиали биносида жойлашган 92-сайлов участкасида ҳам бўлди.

 

Участкаларда олиб борилаётган ишлар – сайловчиларнинг электрон рўйхатини шакллантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий техник ва технологиялардан фойдаланишга қаратилган ишлар сайловларни очиқ, ошкоралик, демократик тамойиллар асосида ўтказиш имкониятини бериши шубҳасиз.

 

Халқаро кузатувчининг миссияси вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

 

Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур