Фарғона вилояти Ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

20.08.2024

512

msk_yangiliklari_in

Бугун, 19 август куни Фарғона вилояти Ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Унда “Сайлов участкаларини тузиш, уларнинг тартиб рақамини, чегараларини ва манзилини кўрсатган ҳолда эълон қилиш” масаласи кўриб чиқилди.

 

 

Йиғилишни ҳудудий сайлов комиссияси раиси Эркинжон Нуралиев бошқариб борди.

 

Унда вилоят ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 10-моддасида сайлов участкаларини тузиш тартиби ва нормаси ҳамда кодекснинг 20-моддасида Ҳудудий сайлов комиссиясига  сайлов участкаларини тузаш, округ бўйича уларнинг тартиб рақамини белгилаш, манзилини кўрсатган ҳолда уларнинг рўйхатини эълон қилиш, сайлов участкаларининг жойлашган ери ҳақида сайловчиларни хабардор қилиш ваколати юклатилган.

 

Сайлов участкалари туман, шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан беш йил муддатга, сайловга камида олтмиш кун қолганида, қоида тариқасида, сайловчилар сони камида йигирма нафардан ва кўпи билан уч минг нафардан ошмаган ҳолда  Ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан тузилади. 

 

 

Шу боис,  жорий йилнинг 16-17 август кунлари туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан Сайлов участкаларини тузиш, уларнинг тартиб рақамини, чегараларини ва манзилини кўрсатган ҳолда эълон қилиш тўғрисидаги тақдимномалар “E-saylov” ахборот тизими орқали келиб тушди.

 

Ҳудудий сайлов комиссиясида мурожаатлар рўйхатга олинди ва Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари  сайлов бўйича сайлов участкаларига  оид ҳужжатлар ўрганиб чиқилди. 

   

Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар ва Сайлов участкаларини тузиш, уларнинг тартиб рақамини, чегараларини ва манзилини кўрсатган ҳолда эълон қилишга монелик қиладиган ҳолатлар аниқланмади.

 

Шунга кўра, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси МСКнинг  жорий йил 5 июндаги 1338-сонли қарори билан тасдиқланган “Сайлов округлари ва участкаларини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан Фарғона вилояти Ҳудудий сайлов комиссияси томонидан 1210 та сайлов участкаларини тузиш, уларнинг тартиб рақамини, чегараларини ва манзилини кўрсатган ҳолда эълон қилиш бўйича қарор қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари учун ягона ҳисобланади.

 

Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

Матбуот маркази.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур