Бугун Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ)нинг узоқ муддатли кузатувчилари – Бенедикт Уильямс ва Михаэль Хаусманн вилоятда сайловга тайёргарлик жараёнлари қай даражада олиб борилаётгани билан танишиш мақсадида ташриф буюрди.
Хорижий кузатувчилар Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Эркинжон Нуралиев билан мулоқот қилиб, сайловга тайёргарлик жараёнлари, бу галги сайловларнинг ўзига хос жиҳатлари, бунда ҳудудий сайлов комиссиясининг вазифалари, сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитиш жараёни, сайловчилар рўйхатини шакллантириш, овоз беришни ўтказиш учун кўрилаётган тайёргарлик, айни пайтда сиёсий партиялар томонидан сайловолди ташвиқотини олиб бориш учун яратилган шароитлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Шундан сўнг ҳудудий сайлов комиссияси аъзоларининг иш фаолияти, уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.