Фарғона вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Фарғонада МСК раиси Зайниддин Низамходжаев "Сайлов ҳуқуқингизни биласизми?" викторинаси ғолибларига эсдалик совғаларини топширди

16.09.2024

30

msk_yangiliklari_in

Фарғона вилояти Ҳудудий сайлов комиссияси томонидан Фарғона давлат универститети талабалари ўртасида "Сайлов ҳуқуқингизни биласизми?" викторинаси ўтказилган эди.

 

МСК раиси Фарғонага ташрифи давомида Фарғона Давлат университетида бўлиб, Фарғона шаҳридаги МФЙ раислари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда илк сайловчи ёшлар билан учрашди.

 

 

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев ёшлар ва аҳоли вакилларига сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

Учрашув якунида МСК раиси викторина ғолибларини табриклаб, қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди.

 

 

 

 

 

Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссияси Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур