Бугун, 3 октябрь куни Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

03.10.2024

111

msk_yangiliklari_in

Комиссия раиси Эркинжон Нуралиев бошқариб борган йиғилишда вилоятдаги сиёсий партияларнинг раҳбарлари ва ваколатли вакиллари иштирок этди.

 

 

Унда жорий йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён – Парламент ва маҳаллий Кенгашлар сайловларига тайёргарлик ишлари, сиёсий партияларнинг тарғибот-ташвиқот ишларини янада жонлантириш, Фарғона телевидениеси ҳамда “Янги Фарғона” газеталарида сиёсий партиялар тарғиботлари учун ажратилган бепул эфир вақти ва газета майдонидан унумли фойдаланиш лозимлиги таъкидланди.

 

      

 

Фарғона вилояти ҳудудий сайлов комиссияси Матбуот хизмати

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур