Халқ депутатлари Фарғона вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг жорий йил 14 июль куни ўтказилган йиғилишида Ҳудудий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари А.Мирзаев иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2026 йил 8 июлдаги “Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида”ги 1468-сонли қарори ижроси юзасидан сайлов тайинланган округлар бўйича сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган харажатлар сметасини маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилиб, сессия қарори билан тасдиқлаш ҳамда сайлов ўтказиладиган 11 та сайлов участкалари бўйича Участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни Ҳудудий сайлов комиссиясига тавсия этиш масалалари батафсил кўриб чиқилди. Ушбу жараёнларни амалга ошириш тартиби ва кунлари келишиб олинди.

